24K41Telegramda ochish
Статагентликка ишонилса, еттита ҳудудда ош нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда Уларнинг орасида энг кўп ош ейиладиган Тошкент шаҳри ҳам бор. Сентябрь якунларига кўра эълон қилинган ош индекси маълумотларини июнь ойи маълумотлари билан солиштирилса, Ўзбекистоннинг ярмида ош нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Демак, Қорақалпоғистон (20800 сўм), Жиззах (23200 сўм), Наманган (19833 сўм), Сирдарё (23200 сўм), Тошкент вилояти (21833 сўм), Хоразм (22800 сўм) ва Тошкент шаҳрида (29000 сўм) тайёр паловнинг ўртача нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Худди шу даврда, статагентлик ўзи эълон қилган расмий маълумотларга кўра, ошнинг асосий ингредиентлари ҳисобланган сабзи 28%гача, гуруч 5%гача, гўшт 3%гача қимматлаган. Шунақа тасаввур уйғонадики, вилоятлар қирқимидаги ош индексини кескин ўзгартириш тепадан тасдиқланган график ёки навбати билан амалга оширилади. Масалан, ўтган ойда Самарқанд (7,3%) ва Бухоро (11,9%) вилоятларида ош нархлари жиддий ўзгартирилган. Наманган вилоятидаги ош нархлари апрелдан буён ўзгаришсиз қолаётган бўлса, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда ош нархларини ўзгартиришга май ойидан буён "рухсат бўлмаган" кўринади. Янги даврда "ош индекси" худди бигмак индекси ё боршч индекси сингари аҳолининг инфляцияга нисбатан соддалаштирилган қарашлари, сезгиларини шакллантириш, расмий рақамларга нисбатан ишончни қайтариш нуқтаи назаридан жорий қилинганди. Лекин орадан вақт ўтиб, бизга худди ўтган ёмон замонлардагидек кўз-қулоқ дўхтир керак бўлаяпти. Яна эшитаётганимиз кўраётганимизга ҳеч мос тушмаяпти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin