2024 йилда палов нархи 28,9%гача қимматлаган
Янги давримизнинг ислоҳотпарвар раҳбарларидан бир айтганидек, Ўзбекистонда камбағал ҳам палов ейди, ёш ҳам палов ейди, қари ҳам, аёл ҳам палов ейди, эркак ҳам.
Шу маънода, расмий инфляцияга ишонч баланд ё пастлигидан қатъий назар йил давомида нарх ошиши чўнтакларимизга қандай таъсир этганини белгилайдиган индикаторларидан бири бу палов индексидир.
2023 йил декабридан 2024 йил декабригача бўлган муддатда бир порция палов нархи ошсеварликдаям пешқадам бўлган Андижонда энг кўп қимматлаган: 28,9%. Сирдарёда палов нархи атига 2,1%га ошган.
Ҳозирда энг қиммат палов Тошкент шаҳрида: 35 744 сўм (йил давомида 20,5%га қимматлаган).
Энг арзон палов ейиш учун шу кунларда Наманганга бориш керак. Гуллар шаҳрида 22 201 сўмга бир порция палов оласиз (йил давомида 11,0%га қимматлаган).