Камтар статистика
Октябрь ойида инфляция худди сентябрда бўлгани каби яна 1,4%ни ташкил этди. Йиллик инфляция эса пасайишда давом этиб 11,5%дан иборат бўлди.
Статистика қўмитасига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи октябрда 2,3%га ошган. Хусусан, тухум 17,7%га, ёғ ва мой 9,5%га, гўшт эса атига 0,7%га қимматлапти.
16 октябр кунги Президент иштирокидаги селекторда 2020 йилнинг ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 26%га, шакар эса 23%га қимматлагани айтилганди.
Статистика қўмитаси эса ўтган 10 ойда ёғ ва мойлар 20,2%га, шакар эса 15%га ошганини қайд этган.
Яъниким, расмий статистиканинг 10 ойдаги кўрсаткичлари Президент селекторида эълон қилинган 9 ойлик рақамлардан анчагина камтарроқ кўриниш олган.