12K22Telegramda ochish
Андижонда яна бир аёл ўзига ўт қўйган Андижон вилояти прокуратурасига шикоят билан борган аёл олган жавобидан қониқмай, идора автотураргоҳида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган. Воқеа 30 ноябр, душанба куни соат 13:20лар атрофида рўй берган. Ҳодисада турмуш ўртоғининг ҳам фаол иштироки борлиги айтилмоқда. Аёл воқеадан олдин вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари қабулида бўлган. Бош прокуратура ахборотига кўра, ушбу фуқаро тергов органининг ваколатига кирмайдиган чора кўришни сўраган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin