12K83Telegramda ochish
Андижон вилоят Прокуратураси: "Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмалари юзасидан текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шу билан бирга, М.Ботировнинг мурожаатида кўрсатилган важлар ўрганилмоқда. Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади." Иқтибос тугади. Андижон вилоят ҳокимининг номидан асакалик блогерни қамоққа тиқиш бўйича берилган бўлиши мумкинлиги айтилаётган топшириқ қайси вилоят ташкилотига айтилган бўлиши мумкин? Уч мартада топинг, Топдингизми? Ўлманг. Энди ўша топшириқни олган ташкилот вилоят ҳокими номидан блогерни қамаш тўғрисида топшириқ бўлган ёки бўлмаганини текширади. Инсониятнинг 40 минг йиллик тарихида цинизм бу даражада чўққига чиқмаганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin