Шуҳрат Абдураҳмонов исмли ҳокимнинг атрофида интеллектда фарқланувчи кимдир қолган бўлса ва улар ҳокимга дўст бўлса, унга етказиши керак:
Бундай ишлар инсонни таҳқирлайди. Кўкракка, билакка таҳқирловчи белгилар ва ёрлиқлар ёпиштириш билан аввал ҳам машғул бўлганлар бўлишган тарихда. Лекин уларнинг барчаси тарих ва инсоният суди олдида жиноятчи деб топилган.
Кейин ҳурматли Абдураҳмоновга Марказий банк ижро ҳокимиятидан мустақил эканини алоҳида эслатиб қўйишга тўғри келади. Марказий банк ва унинг вакилига баҳо беришга ҳам, жазолашга ҳам вилоят ҳокимининг ваколати мавжуд эмас. Амалдаги Ўзбекистон қонунлари ҳозирча шунақа ва бу қонунлар Андижон вилояти ҳудудида ҳам амалда.