Агар ҳалигача легитимлигини ҳеч ким тушунтириб бермаган Республика Махсус комиссияси қарорлари устуворроқ даражага эга бўлса, демак қизил ҳудудга кирувчи Андижон вилоятида ҳокимнинг сартарошхоналар, таксилар ва меҳмонхоналарни ишга тушириш бўйича чиқарган қарори ноқонуний экани маълум бўлади.
Ҳурматли билимдонлар, энди сизларга савол: сартарошхона, таксилар ва меҳмонхоналарни ишга туширишга рухсат берворган Андижон вилоят ҳокимига қандайдир чора кўриладими? Ё яна бир марта кўзимизни юмиб турамизми?
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига ишониб Андижон вилоятида ўз фаолиятини бошлаб юборган сартарошхона, такси ва меҳмонхоналар нима қилади энди? Қайтадан ёпиладими?
https://telegra.ph/Respublika-mahsus-komissiyasining-ahboroti-05-06-3