11K52Telegramda ochish
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати асоссиз хабар тарқатган Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарини рад этди(ми)? Андижонда бир қанча йўналишларга фаолият олиб бориш учун рухсат берилди. Рухсат теккан фаолият соҳалари қаторида сартарошхона ва гўзаллик салонлари, меҳмонхоналар ва такси хизмати саналган. 2020 йил 4 май куни ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган “Андижонда Сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: "Республика бўйлаб маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш Республика махсус комиссияси қарорига асосан амалга оширилишини маълум қиламиз." Биринчи хабар тутқич бермас, шамол ва ёмғир каби навбатчи айбдор ўзбек хакерларининг иши бўлса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin