12K48Telegramda ochish
Яхши гумонда бўлгинг келади Ўтаётган ҳафтада аввал Фарғона, кейин Қашқадарё ва Андижон вилоятларида қатор фаолият турларига, хусусан умумий овқатланиш ва меҳмонхоналар, буюм бозорлари ҳамда сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилгани эълон қилинди. Душанбадан бошлаб Бухоро вилоятида ҳам қайта очилиш бошланади. Бу ҳаракатлар қандайдир ҳисоб-китобларга ва прогнозлаштиришга асосланган деб умид қиламиз. Яна умид қиламизки, уларнинг асосий аргументи фақат захира учун тайёрлаб қўйилган койка ўринлар ва дори-дармонлар эмас. Ҳудудлар қирқимида суткасига шунча шикастланишгача, жами касаллар сони шунчагача ўсишига медицинамиз, инфратузилмамиз ва молиямиз бардош беради деган сценарийлар ишлаб чиқилгандир балки. Ўлимлар сонининг маълум даражагача ўсишиям қанчалар оғир бўлмасин қабул қилингандир ва инобатга олингандир. Июль ойида бўлгани сингари номаълум пневмония пайдо бўлиши каби "қора оққуш" омиллар ҳақида ўйлангандур. Балки бизга айтишмаётгандур, қандайдир ўлчовлар ва текширишлар ўтказишгандур, балки аҳолининг 20, балки 30 фоизи турли кўринишда вирусни ўзида ўтказгандир, антитаналар ҳосил қилгандир, жамоавий иммунитет яралганига ишонилаётгандур. Очилмайлик, қишгача ёпилиб ўтираверайлик, иқтисодиётни ишлатмайлик демайман. Лекин ҳеч ким, ҳеч бир масъул юқоридагилар ҳақида ҳеч нима демаяпти, ўнлаб саволларга сукут сақлаган ҳолатда яна очилаяпмиз. Шунингчун яхши гумонда бўлгинг келади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin