12K49Telegramda ochish
Турк лираси ўзининг навбатдаги янги тубига қараб шўнғимоқдами? Март ва май ойларидаги асосан спекулятив сабаблар туфайли тўлқинлардан сўнг турк лираси АҚШ долларига нисбатан яна қадрсизланмоқда. Айни дақиқаларда АҚШдоллари/турк лираси жуфтлиги 7,30дан юқори коридорда котировкаланмоқда. Йил бошида 1 АҚШ долларининг қиймати 5,80 турк лираси даражасида эди. Goldman Sachs Group баҳолашларига кўра, йил бошидан буён турк лираси қадрини ушлаб туришга 65 млрд.доллардан кўпроқ захиралар йўналтирилган. Эрдоганнинг телба сиёсати таъсирига туширилган Марказий банкнинг резервлари борасидаги ҳисоботлар тўғрилиги шубҳа остига олинмоқда. Ўлганнинг устига тепгандек, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони яна ошишни бошлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin