"Амалдор бизнесменлар" учун яшил чироқ яшиллигича қолади
Қарор Лойиҳасида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларининг рўйхатини белгилаш” назарда тутилганди. Имзоланган расмий ҳужжатдан бу қисм ўрин олмаган.
Мазкур ҳолатга кун.ўз эътибор қаратган. Моҳиятан бу билан янги Ўзбекистонда амалдорлар учун хизмат ваколатларидан фойдаланиб бойишнинг энг осон йўлига айланган бизнес фаолиятни амалга оширишга яна яшил чироқ кўрсатилгандек.
Яқин қариндошлари ёки шотирлари орқали гуллаб-яшнаётган бизнес активларга эга ҳокимлар ва вазирлар энди хотиржам тортсалар бўлаверади. Улар ғалаба қозондилар.
Имзоланган қарор ва фармон моҳиятидан келиб чиқилса, масалан, вилоят ҳокимларидан бирининг гулчи қизи эсинглардами?
Қабул қилинган нормаларга кўра у феълан коррупционер эмас. У таъқиб этилмайди, ундан декларация сўралмайди.
Ҳеч бир вазир ё ҳокимнинг акаси ёки укаси, отаси ёки онаси ва ҳатто вояга етган фарзанди ҳам потенциал коррупцион даромадлар расмийлаштириладиган шахслар эмас.
Тошкентнинг қоқ марказидаги бинони сотиб олган вазирнинг ўғли эсинглардами?
У ҳеч қандай декларация топширишга мажбур эмас.
Ёки яна бир вазирнинг давлат буюртмаларини қаторасига ютаётган трестга эгалик қилаётган қариндошлари опппоқққина.
Ҳалол ва пок янги Ўзбекистон қонуни олдида.
Тошкентнинг амалдаги эгаси-ку янги нормаларга кўра - ғирт фаришта.
Ўзбек амалдорлари мамлакат ва миллатни талаб тўплаган бойликларини 18 ешдан катта фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари номига бемалол расмийлаштираверишса бўлади. Ишончли бўлса, куёвлари номига ҳам.
Дарвоқе, Қарор ва Фармон лойиҳасининг муҳокамаси 8 июлгача давом этиши керак эди. Шу санагача ҳам кутиб ўтирилмай, ҳар икки ҳужжат зудтар имзолаб юборилди.
Нимаям дердик, миллат ютқазди, мамлакат ютқазди. Амалдорлар эса ютди.
Роса ўзларибоп қоидаларни яратиб олишди.
Энди шу қоидалар доирасида билганини қилишади.
Савол берсангиз, башарангизга қонунни ёпиштиришади.
@the_bakiroo