12K21Telegramda ochish
Бу рўйхатда Ўзбекистон бўлишини истамаган бўлардим Коронавирусга чалиниш ҳолати тан олинмаган Туркманистонда 18 ёшдан ошган барча фуқаролар мажбурий тартибда вакцинациядан ўтказилади. Бундан аввал яна бир истон қўшнимиз - Тожикистон шундай чоралар ҳақида эълон қилганди. Мажбурий тартибда вакцинациялаш чораларини қўллаётган давлатлар қаторига Россия ва Саудия Арабистонини ҳам қўшиш мумкин. Ушбу икки давлатда вакцина олмаган фуқаролар тоифаларига жамоат транспорти хизматларидан фойдаланиш, умумий овқатланиш, пуллик хизмат, ижтимоий ёки жамоат масканларида қатор чекловлар жорий қилинган. Лекин негадир вакциналаш билан аҳоли қатламларини кенг кўламда қамраб олган давлатлар рўйхатида саналган давлатлар мавжуд эмас. Демак, мажбурий вакцинацияни тўғри восита, деб аташ қийин. Шунинг учун Ўзбекистон Туркманистон, Тожикистон, Россия ё Саудия қаторида мажбурловчи, демакки, амалда ожиз ва лаёқатсиз институтларга эга мамлакатлар қаторида бўлишини истамаган бўлардим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin