Ёмон ва хавотирли
Давлетов Ўзбекистонда расмий доираларда коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш тўғрисида фикрлар янграй бошлаганига эътибор қаратмоқда.
Бу жуда ёмон ва хавотирли.
Қачондан буён ЭНГ расво, ЭНГ зўравон, ЭНГ қолоқ қадриятларни ифода этадиган давлатлар тажрибаси бизга ўрнак бўла қолди?
Тоталитаризмдан қачон ҳазар этмай қўйдик?
Мундоқ дунёга қаранг. Вакцинацияда энг юқори даражадаги кўрсаткичларга эришаётган давлатлар орасида диктатуралар ва зўравонликни қоида қилаётган қанақадир Россия ва Тожикистон кабилар йўқ.
Зўравонлик эмас, ишонч яратиш керак.
Зўравонлик ва мажбурлаш вакциналаш кўрсаткичини оширмайди, лекин коррупция, сохтакорлик ва кўзбўямачилик каналларини кенг очиб юборади.
Албатта, вакциналашга ундайдиган, рағбатга элтувчи воситалар керак.
Мундоқ атрофга қаранг. Муаммо нимада ўзи? Муаммо ишончнинг пастлигида эмасми? Сиз аввал ишонч яратинг!
Ишончни орқаваротдан туриб ким ўлдираётганини биласизми?
Муаммо ишончи бор қатламнинг танловига қараб вакцина таклифининг мавжуд эмаслигида эмасми?
Мен бор таклифлар орасида маъқул деб билганим Астра-Зенека рўпара келиб қолишини 3 ой кутдим. Кимдир жудаям вакцина олишни хоҳлайди, лекин Спутник-V истайди, ёки менга ўхшаб Астра-Зенека . Сизлар кенг таклиф яратинглар аввал мажбурлашдан кўра.
Кейин на бир ягона платформа, на бир ягона система яратмай туриб, қандай қилиб ҳаммани мажбурламоқчисизлар? 3 кун бўлди биринчи доза билан вакцина олганимга. Бирон бир тизим орқали буни тасдиқлата олганим йўқ. Вакциналаган поликлиника турар жойимдагига ҳавола беради. Турар-жойдаги эса вакцина олганга. Бўтқа-ку ишлаётган тизимингиз.
Мажбурлашни бошласангиз қандай ҳолат юзага келади, биласизми? Хаос бўлади.
Оддий саволларга жавобингиз борми?
Инфратузилмангиз бир кунда нечта фуқарони эмлашга мўлжалланган ўзи?
Маъмурчилиги дунёдаги энг узун давом этадиган (камида 2,5 ой) ZF-UZ-VAC2001 асосий вакцина бўлган шароитда қандай мажбурлаш воситаларидан фойдаланмоқчисиз?
Мажбурлаганда ҳам вакциналашдан воз кечадиган қатламни нима қиласиз? Осасизми? Қамайсизми? Кейинги қадамингиз борми? Ўйланганми?
@the_bakiroo
- https://t.me/davletovuz/12666@davletovuz