24K111Telegramda ochish
АЭС қурилиши лойиҳаси тинимсиз ўзгараверади, нархи шишаверади, қурилмаса ҳисоб Бизнинг фикр эса ҳеч қачон ўзгармайди: Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак. Ҳозирча уч марта бутунлай ўзгартиришга улгуришди, тўққиз қайтиб ўзгартириш киритилса ҳам майли-да. Шу лойиҳани ясаш, шишириш ва пиари атрофида энергошотирлар айланишаверсин, карьера қилишсин, жафокаш ўзбек халқи қанчасини боқаяпти, буларниям боқа олади. Лекин келажагимизни куйдирадиган авантюра ҳеч қачон амалга кўчмасин. Шунчаки аввалги қисмларни қисқача эслаш учун: 2018 йил: АЭС 2 та энергоблокдан иборат (ВВЭР-1200), ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 мегаватт бўлади. . Уни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган. 2024 йил. Ҳеч қаерда синовдан ўтмаган ҳар бири 55 МВтдан бўлган 6та РИТМ-200Н реакторларидан иборат 330 МВтлик кичик АЭС қурилади. Биринчи энергоблок 2027 йилда ишга туширилади. 2025 йил. 2 та ВВЭР-1000 реакторлари ва 2 та РИТМ-200Н реакторлари негизида кичик ва катта қувватли атом станциялари қурилади (ҳеч қаерда бунақаси йўқ). Дарвоқе, энергоавантюранинг қиймати аввалбошда 11 млрд.долларлик дея баҳоланган эди. Ҳозир ҳеч ким билмайди. норасмий манбаларга кўра, нархлар ҳавода ўсишда ва шишишда давом этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin