Кичик АЭС қиймати кўз ўнгимизда шишаяпти
6 реакторли қуввати 330 МВт бўлган аввалги лойиҳанинг қиймати 2 млрд.доллардан кам бўлмайди, деганди 6 ой аввал Ахмедхаджаев жаноблари, энди Калмуратов дегани номидан 2 реакторлик қуввати 110 МВтлик кичик АЭСнинг қийматини 1 млрд.доллардан кам бўлмайди, дея оғиз кўпиртиришмоқда. Ўзбекистон халқи устидан ўтказиладиган синов лойиҳанинг харажатлари тўлиқ бюджет ҳисобидан бўлади, яъни ўзимизнинг пулга ўзимизнинг устимиздан синов ўтказишади (ва бу пуллар кимнинг чўнтагига оқишини кеча эшитдингиз).
Ҳали ҳеч ким килмаган лойиҳа — Катта ва кичик АЭСнинг бирга қуриш харажатларни 10%га қисқартиради, дея лоф уришганди ёзда. Қувват нуқтаи назаридан қаралса, кичик АЭСнинг нархи ҳозирнинг ўзида 33%га шишди.
АЭС лойиҳасининг якуний қиймати аниқмас (1 кВт.соат электр энергияси қанча тушишини ҳеч ким билмайди), буларга қолса қурилишни лойиҳалаш билан амалга ошириб, шишириб боришаверади (GTL заводни ясаш-у, Бойсундан Ёшлик конигача қимматлаштириш методичкаси шунақа бўлганку).