Ўзбек расмийлари ниҳоят катта АЭС ҳақида сўз очди
Шимолдагиларнинг параметрлари ўзгарган кичик АЭСга қўшиб катта АЭС қуриш тўғрисидаги манзилли таъкид ва буйруқ оҳангидаги ишораларидан 50 кун ўтиб, ниҳоят ўзбек энергорасмийларидан Ахмедходжаев катта АЭС қурилиши ва яна тез муддатларда қурилиши ҳақида сўз очган.
Қизиқ тарафи, Ахмедходжаев лойиҳа навбатдаги марта тубдан ўзгараётгани, хусусан ҳеч қаерда синовдан ўтмаган РИТМ-200Н модулли реакторлари 6тадан 2 тага туширилаётгани, кичик АЭС қуввати номаълум катта АЭС билан бир платформада (яна ҳеч қаерда синовдан ўтмаган интеграция) бунёд этилиши ҳақида лом-лим демаган.
АЭС қурилиши бутун моҳияти самарасизликка ва пул ўзлаштиришга асосланган кэптив тизимда энергетик муаммоларни ечмайди. Энергетик муаммолар қолади, қўшимчасига миллий суверенитетимиз ва давлатчилигимиз учун навбатдаги, ўлчаб бўлмас хатар ва таҳдидлар юзага келади. Каррасига арзон ва тобора такомиллашиб, арзонлашиб бораётган қайта тикланувчи манбалар ва сақлаш технологиялари бизнинг келажагимиз бўлиши керак. Шундай экан, “АЭСга йўқ” дейишда давом этаверамиз.
- https://t.me/the_bakiroo/10332@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10278@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10333@the_bakiroo
- https://www.spot.uz/ru/2025/08/09/npp/spot.uz
- https://t.me/the_bakiroo/8922@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8231@the_bakiroo