Эркин бўлмаган дунёда АЭС қуришга бўлган асосий рағбатлар бу электр энергияси таъминоти барқарорлиги учун қайғуриш ва очиқ энергетика бозори яратиш мақсадлари эмас, кўпроқ коррупцион ва бюрократия билан чатишиб кетган олигархик манфаатлардир. Ўзбекистонимизга қайтсак. Тасаввур қилишингиз учун, 2025 йилда мамлакатимизда 85,5 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, шунинг камида 12 млрд.к
Infratuzilma investitsiyalari
Сиёсат воситалариГерманиядаги ватандошимиз Ҳусан Мукимов ёзмоқда: "Халқаро энергия ташкилотининг маълумотларига кўра, 2024 йил давомида дунё бўйича бор-йўғи олтита янги атом реактори ишга туширилган бўлиб, улар умумий ҳисобда 6,8 ГВт қувват берган. Бироқ эски станциялар ёпилгани сабабли, соф ўсиш атиги 3,9 ГВт ни ташкил этган. Солиштириш учун: фақатгина Хитой шу йилнинг ўзида 277 ГВт қуёш энергияси қувватини қўшг
Бундан 7 йил аввал қиймати каррасига шиширилган GTL завод лойиҳасини тасдиқлатиб олиш учун бензин арзон бўлади, авиаёқилғи арзон бўлади, дея энергоэртаклар тўқилганди. Ўшанда бензин қиммат эди, янада қимматлашди ва тўхтамай қимматлашмоқда. Қиммат авиаёқилғи ўзбекистонликларни талаш орқали бойиш воситасига айланди. Энди АЭС қурилишини “электр арзон бўлади” деган важ билан хаспўшлашмоқда. Қандай қи
Шимолдагиларнинг параметрлари ўзгарган кичик АЭСга қўшиб катта АЭС қуриш тўғрисидаги манзилли таъкид ва буйруқ оҳангидаги ишораларидан 50 кун ўтиб, ниҳоят ўзбек энергорасмийларидан Ахмедходжаев катта АЭС қурилиши ва яна тез муддатларда қурилиши ҳақида сўз очган. Қизиқ тарафи, Ахмедходжаев лойиҳа навбатдаги марта тубдан ўзгараётгани, хусусан ҳеч қаерда синовдан ўтмаган РИТМ-200Н модулли реакторлар
2 йил аввал Uzbekistan airports’нинг шимолдан чақирилган раҳбарияти алмашгач, пойтахтда (ва водийда ҳам) қиммат янги аэропорт қуриш авантюраси иккинчи даражали бўлиб қолганди. Янги келган раҳбарият ўшанда Тошкент аэропортининг имкониятлари ҳали чекланмаганини эълон қилиб, йиллик қувватини 13 (ё 14) млн.йўловчигача, умумий терминал майдонини 100 минг кв.гача ошириш учун бир неча юз миллиардлик, ба
Бу тарифларга қандай таъсир қилади? Қанақа улкан рақам ҳақида гап кетаётганини тасаввур қилишингиз учун Ўзбекистон энергетика тизимида ҳозир мавжуд магистрал тармоқларнинг жами узунлиги 12,5 минг км атрофида. Лекин 12,5 минг км тармоқ бу 100 йилда қурилган. 5 ё 10 йилда эмас. Биз яна билмаймиз, 4 млрд.долларлик Тошкент ва Нукусни 7 карра боғлаши мумкин бўлган 7 минг км тармоқ қуриш қаердан пайдо
Lolazor'нинг навбатдаги меҳмони Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бўлди. Вазир билан Бойсундаги техноген офат ва унинг оқибатлари, суюлтирилган газ дефицити, газ қазиб олиш қисқариши ва газ (ёқилғи) импорти бўйича шимолга қарамлик, диверсификация чақириқлари, келаётган қишда бизни кутаётган реалликлар, давлат энергетика бошқаруви топ менежментидан кетиб "инвесторлар" хизматига ўтаётганлар ў
“Шу яқиндаги қозонхонада вақтинча электр энергияси узилгани сабабли қувурларда босим кўтарилиб кетган…” "Қувур ёрилиши туфайли Юнусубодда кўча ва уйларни сув босган". Сиз нима деб ўйлайсиз, ҳатто қозонхонада авариявий свет ўчадиган мамлакатда қурилиши айтилаётган АЭС реакторида свет ўчмайдими? Электр таъминотисиз қолган ва қайнашни бошлаган реакторда қандай занжир реакциялар бошланади?
Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради. АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар. Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги
Дам олиш кунлари Қўқонда аэропорт фойдаланишга топширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 156 млрд.сўм сарфлангани қайд этилган (40 млрд.сўм терминал учун, 107 млрд.сўм учиш-қўниш йўлакчаси учун). Қўқон Аэропортига ҳозирча фақат Тошкентдан Silk Avia (Ҳавошканинг шўъбаси) рейси қўйилиши режалаштирилган. Воқелик жиҳатидан, албатта, Қўқон аэропортининг очилиши қувончли ҳодиса. Айниқса Наврўз кунлари
Иккинчи марта омма олдида автобусга чиқарилган Илҳом Маҳкамов шаҳарга трамвай линиясини қайтариш бўйича режа йўқлигини маълум қилган. “Мутахассислар Тошкент шаҳри ичига трамвай киритилса, биз каттароқ тирбандликка дуч келишимизни айтмоқда. Трамвай юргандан кейин эмас, қурилиш жараёнида. Бу кўп вақт ва маблағ талаб қилади". Маҳкамов бу қайси мутахассислар эканини очиқламаган. Табиийки, нега аввал
Бугун бир неча объектларни кезиб, Владивостокдаги Русский оролига қурилган кўприк эсга тушди. Мазкур оролда 2012 йили АСЕАН саммити ўтказилган. Саммитга тайергарлик учун 5 минг аҳоли яшайдиган оролга баҳайбат кўприк қурилган. Расмий ҳисобларга кўра 1 млрд.долларлик, норасмий ҳисобларга кўра 1,5 млрд.долларга тушган кўприк саммитнинг символига айланган. Кейинчалик кўприк ва оролдаги бошқа қиммат о
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев «Росатом» воситачилигида АЭС қурилишига оид қатор мулоҳазалари билан ўртоқлашган. Айрим иқтибослар: "Атом электр станциялари қурилишига келсак. Биз яна бу қанчалик иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги саволга қайтамиз. Бир томондан, лойиҳа қазиб олинадиган ёқилғига муҳтожликни камайтириши билан жуда аҳамиятли. Қуёш ва шамол энергиясидан фарқли ўларо
Уяли алоқа компанияларнинг базавий станциялари свет ўчганда, дизель генератори билан ишлайди. Фақат дизель еқилғиси 2 соатларга етади холос. Шу маънода агар электр таъминоти тикланмаса, тез орада мобил алоқасида ҳам узилишлар бошланади. Шунингдек, свет бўлмаса Ўзбекистонда аксарият ҳудудларида сув ҳам бўлмайди. Бутун водоканал тизимининг фаолияти насослар билан ишлатилади. Шу сабабли айни дамда Ў
Мен рости билмайман, қайси бири миллат ва мамлакатга кўпроқ хавф яратади - ЕОИИга киришми ёки АЭС қурилиши. Аниқроқ жавобим шуки, иккисиям миллат ва мамлакатни миф ва иллюзиялардан иборат қора туйнукка элтади ва бир-бирини тўлдирадиган хатарларни яратади. Биринчи нуқта: АЭС энергетик таназзулни бартараф этади, дея айтилаётган ёлғон. Бу янги даврда айтилаётган энг катта ёлғонлардан бири. Энергет