4 млрд.долларлик 7000 км магистрал тармоқ қурилади. Бу тарифларга қандай таъсир қилади?
Қанақа улкан рақам ҳақида гап кетаётганини тасаввур қилишингиз учун Ўзбекистон энергетика тизимида ҳозир мавжуд магистрал тармоқларнинг жами узунлиги 12,5 минг км атрофида. Лекин 12,5 минг км тармоқ бу 100 йилда қурилган. 5 ё 10 йилда эмас.
Биз яна билмаймиз, 4 млрд.долларлик Тошкент ва Нукусни 7 карра боғлаши мумкин бўлган 7 минг км тармоқ қуриш қаердан пайдо бўлди? Улар қайси ҳудудларни ва қайси манбаларни улайди? Нега аввал, саноқсиз қуёш ва шамол станциялари лойиҳалаштирилаётганда бу инобатга олинмаган? Бу мастер режани ким ишлаб чиқди ўзи? Ким экспертизадан ўтказди? Ким буюртмачи? Шиширилган ва қимматлаштирилган лойиҳалар ясаш билан Ўзбекистон энергетикасини чўктирганларми ё қанақадир мустақил орган? 4 млрд.доллар инвестицияни киритади? Қарзми яна? Пудратчилар ким? Бир неча лотда Халқаро тендер бўладими ё битта лотда яширин қарор билан қирол пудратчисига топшириладими?
Шундай экан, билишга ҳаққимиз борми, 4 млрд.долларлик навбатдаги қиммат режалар таннархга, тарифларга қандай таъсир қилади?