22K120Telegramda ochish
Наҳотки? Бундан 7 йил аввал қиймати каррасига шиширилган GTL завод лойиҳасини тасдиқлатиб олиш учун бензин арзон бўлади, авиаёқилғи арзон бўлади, дея энергоэртаклар тўқилганди. Ўшанда бензин қиммат эди, янада қимматлашди ва тўхтамай қимматлашмоқда. Қиммат авиаёқилғи ўзбекистонликларни талаш орқали бойиш воситасига айланди. Энди АЭС қурилишини “электр арзон бўлади” деган важ билан хаспўшлашмоқда. Қандай қилиб, газ, қуёш, шамол ва сувдаги аналогларидан каррасига қиммат (лойиҳа қиймати шиширилмаганда ҳам) АЭС электр энергияси (8-12 цент) нархни арзон қилади, аниқлик киритилмаган. Техник-иқтисодий асосларда таннархи ўзи қанча бўлади, энергожаноб, дея савол бермаган мухбир. Билмадим. Ё ўзбекистонликларнинг хотираси калта, деб ўйлашади ёки бир марталик матоҳдек энергоёлғонларни яна қайта ишлатса бўлаверади, деб ҳисоблашади. Нимаям дердик, эслаб қоламиз (АЭС-ку, Яратган Ўзбекистонимизни бало-қазолардан ўзи асраса, барибир қурилмаслиги керак).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin