24K83Telegramda ochish
3- фабрика: Тендерсиз пудратларда вақтдан ҳам, маблағдан ҳам каррасига ютқазилади Бунга навбатдаги яққол мисол ҳеч қандай тендер-пендерсиз Enter Engineering'га топширилган Ёшлик кони негизидаги 3- мис фабрикасининг қурилиши ҳисобланади. 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикаси 2023 йил сентябрда ишга тушиши керак эди. Бу Давлат дастурида белгиланган муддат. Лойиҳани устида турган шогирдлар Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат лойиҳа нима учун тендерсиз Enter Engineering'га топширилганини "фабриканинг эксплуатацияга киритилишидаги муддатлар ва шартноманинг умумий суммасига молиялаштиришни жалб қилиш шартлари" билан хаспўшлашган эди. Лойиҳа вақтида топширилмагани етмагандек, қиймати ҳам каррасига шишишда давом этмоқда. Энди ўзингиз соғлом ақлга ўйланг, ўша пайтда, 4 йил аввал шаффоф халқаро тендер ўтказиб, лойиҳани бир неча лотларга ажратиб, ҳам хатарларни камайтириб, ҳам диверсификациялаб, пулдан ҳам вақтдан ҳам ютган бўлармидик? Балки аллақачон ясаш бошланган 4-, 5- ва 6- фабрикаларни қуришда рақобатли халқаро тендер ўтказиб кўрармиз. Ё яна шунча муддатга кечиктирилганига, нархи шишиб кетганига қарамай (техноген ҳодисалар, минглаб ишчиларга иш ҳақи тўланмаслиги, қарздорликларни гапирмай қўя қолайлик) пудрат қиролларига ишонишда давом этаверамизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin