4- фабрикани ким қуради? Очиқ тендер эълон қилинадими?
Кечаги расмий очилиш тадбирларида ва кейинроқ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган стратегик лойиҳаларнинг бориши танқидий кўриб чиқилган мажлисдан узатилган релизларда ҳам бирон марта пудрат қироли Enter Engineering' номи тилга олинмаган.
Бу муҳим ишора яхшиликка. Ўнлаб миллиард долларлик мегалойиҳаларни тендерсиз эгаллаб, муддат ва маблағ мақсадлари ижросини таъминламаган, лойиҳалар хатарлилиги ва самарасизлигини оширган, бюджетга ва умуман мамлакатга репутацион юкламаларни келтирган пудратчилар ишончсиз ҳамкор ўлароқ, қайтиб давлат буюртмаларига яқинлаштирилмаслиги керак.
Қўшимча қилиб 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун нуфузли халқаро компанияларни жалб этиш вазифаси алоҳида кўрсатиб ўтилган. Умид шуки, аввалги йилларда ҳали лойиҳа ясалаётгандаёқ 5,3 млрд.долларгача шиширилган қиймат қайта кўриб чиқилади. Лойиҳанинг реализацияси барча босқичларида тендер танловнинг, қарор қабул қилишнинг ва молиялаштиришнинг асосий воситасига айланади. Лойиҳа занжирларидаги манфаатлар бир-биридан ажратилади, масъулият ва жавобгарлик мутаносиб тақсимланади.