"4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши қийматини 2 млрд долларгача тушириш мумкин"
Давлат раҳбари 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши қийматини 2 млрд долларгача тушириш мумкинлигини таъкидлаган. Бу жуда тўғри фикр, бемалол эришиш мумкин бўлган мақсадли кўрсаткич ва энг асосийси, 4- фабрика Ўзбекистон халқи манфаатларига ишлаши учун айнан шундай қилиниши ҳам керак.
Аввалги йилги ҳужжатларда 5,3 млрд.долларгача шишириб киритилган 4- фабрикани қандай арзонлаштирса бўлади? Лойиҳа қийматини фақат очиқ, шаффоф ва халқаро тендер билан тушириш мумкин. Айниқса, лойиҳа мегалойиҳа бўлса.
Агар 3- фабрика қурилишида ҳам очиқ тендер ўтказилганида, унинг нархи ҳам шишмаган ва кечикмаган, катта эҳтимол, 4- фабрика учун тўғри ориентир бўлиб хизмат қилган бўларди.
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/03/24/mof-4/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/12158@the_bakiroo