23K62Telegramda ochish
Йўқотишларни Дания даражасига тушира олсак, АЭСга Ўзбекистонда жой йўқ бўлади! Эркин бўлмаган дунёда АЭС қуришга бўлган асосий рағбатлар бу электр энергияси таъминоти барқарорлиги учун қайғуриш ва очиқ энергетика бозори яратиш мақсадлари эмас, кўпроқ коррупцион ва бюрократия билан чатишиб кетган олигархик манфаатлардир. Ўзбекистонимизга қайтсак. Тасаввур қилишингиз учун, 2025 йилда мамлакатимизда 85,5 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, шунинг камида 12 млрд.кВт.соати йўқотилади, 2035 йилда 134,4 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиққарилади, агар йўқотишларнинг ҳозирги даражаси сақланса, 18,9 млрд.кВт.соат йўқотиш бўлади. Солиштириш учун, миллатимиз ва давлатимиз бошига бало бўладиган АЭС қачондир тўлиқ ишга тушса (бунга шубҳам бор), 15 млрд.кВт.соат электр энергияси генерация қилади. Энди агарда йўқотишларни ҳозирги 14%дан Даниядаги каби 5%га, яъни 9 фоиз бандга пасайтира олсак, бу 2025 йилда 12,1 млрд.кВт.соат электр дегани бўлади. Яъни, биз коррупцион ва олигархик манфаатларга чалғимай, миллий манфаатлардан келиб чиқиб устуворликларни тўғри белгиласак, урғуни жойига қўйсак, эркин бозор томон юришда давом этиб, рағбатни қайта тикланувчи манбалар, сақловчи технологиялар ва йўқотишларни камайтиришга қаратсак кифоя. АЭСга Ўзбекистонда жой йўқ бўлади!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin