23K35Telegramda ochish
Аҳолини рўйхатга олиш — иқтисодий қарорларни аниқлаштирувчи асосий восита Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда қабул қилинадиган иқтисодий қарорларни энг кўп тартибга соладиган ва корректировка қиладиган жараёнлардан бири. Чунки иқтисодиётнинг ўзи тўлиқ инсон омили билан боғлиқ. Одамлар бўлмаса иқтисодий фаоллик ҳам бўлмайди. Рўйхатга олиш билан аҳоли сони, таркиби, хулқ-атвори, яшаш шароити, миграция йўналишлари каби кўплаб кўрсаткичлар ҳақида аниқ ахборот тўпланади. Аниқ маълумотлар эса ҳудудлар бўйича таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, уй-жой, субсидия ва инвестиция сиёсатларини режалаштиришда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Шу маънода 2026 йил бошида ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш иқтисодий режалаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириши кутиляпти. Сиз ҳам бу жараёнда фаол бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки аниқ ва тўғри берилган маълумот мамлакатнинг ривожланиши учун амалга ошириладиган ислоҳотларда жуда аҳамиятли. Батафсил маълумотлар бу ерда

Arxivda shunga yaqin