Стратегия учун аниқ маълумотлар керак
2026 йил январь—февраль ойларида ўтказиладиган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш давлат бошқарувида маълумотга таяниш тамойилини кучайтиришга қаратилган. Бу жараён орқали қарор қабул қилишда субъектив ёндашув ўрнини аниқ таҳлил эгаллайди.
Рўйхатга олиш натижалари демография, меҳнат муносабатлари, ижтимоий ҳимоя ва қишлоқ хўжалиги сиёсатидаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш имконини беради. Яъни дастурлар умумий тасаввур асосида эмас, мавжуд маълумотларга суянган ҳолда шакллантирилади.
Маълумотлар йиғилиши онлайн платформа ва маҳалла тизими орқали ташкил этилади. Бу эса турли ижтимоий қатламларни қамраб олиш ва маълумотлар базасининг ишончли бўлишини таъминлайди. Жараён халқаро амалиётга мос равишда ўтказилади.
Натижада давлат ресурсларини тақсимлаш, устувор соҳаларни белгилаш ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда янги ёндашув шаклланади.
Рўйхатга олиш бошқарув сифатини оширишга хизмат қиладиган тизимли жараён. Ундаги иштирок эса келгусида қабул қилинадиган қарорларнинг пухта бўлишига замин яратади.
Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.