15K19Telegramda ochish
Ўзбекистон Статистика самарадорлиги индексида топ-50 давлат қаторига кирмоқчи 2026-2030 йилларга мўлжалланган “Статистикани ривожлантириш – 2030" миллий стратегияси тасдиқланган. Мақсадга эришиш йўлида 10 вазифа қўйилган, хусусан, 2030 йилгача расмий статистиканинг бошқа тайёрловчиларини 100 фоиз аудит билан қамраб олиш, статистика ҳисоботи шакллари сонини 38 тага тушириш (20%га қисқартириш) ва статистикадан фойдаланувчилар қаноат ҳосил қилиши ва расмий статистикага ишончи даражасини камида 80 фоизга етказиш каби натижа кўрсаткичлари белгиланган. Фармон билан, 2027 йил якунига қадар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан фойдаланган ҳолда аҳолининг статистик регистри шакллантирилади ва аҳоли сонини ҳисоблаш ва эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилади. Худди шунингдек, қишлоқ хўжалигининг статистик регистри шакллантирилади ва ундаги маълумотларнинг доимий равишда янгилаб борилиши таъминланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin