Аҳолини рўйхатга олиш иқтисодий бошқарувнинг энг муҳим воситаси
2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакат бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу орқали давлат иқтисодий сиёсатини тўғри режалаштириш учун асосий маълумот манбайини шакллантиради.
Ушбу жараёнда аҳолининг ёши, оилавий аҳволи, таълим даражаси, миграция, иш билан бандлик ва даромад манбалари ҳақида ягона база яратилади. Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш, чорвачилик ва паррандачилик кўрсаткичлари ҳам аниқланади.
Маълумотлар бюджет режалаштириш, ижтимоий дастурлар, уй-жой, таълим ва инфратузилма лойиҳаларини самарали амалга оширишда асос бўлади. Саволномалар 71 та саволдан иборат бўлиб, 54 таси аҳоли, 17 таси қишлоқ хўжалигига оид.
Ҳар бир хонадон иштирок этса, ҳукумат қарорлари аниқ маълумотларга таянади ва ресурслар самарали тақсимланади. Мазкур тадбир дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилади.
Шу жиҳатдан ҳар бир хонадоннинг иштироки мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига ҳисса қўшади. Аҳолини рўйхатга олиш бу фақат статистика эмас, балки ривожланишнинг асосидир.