18K41Telegramda ochish
Қандай изоҳланишидан қатъий назар, ток учун тўлов амалга ошириш чекланиши электрдан узилишга олиб келади Энергетика вазирлиги яна “чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди” дея баёнот бермоқда. Лекин қандай оқланишидан қатъий назар бу умуман бошқа хизмат учун реал ё нореал қарздорлик туфайли электр таъминотидан билвосита узишга олиб келади. Вазирлик бунинг ўрнига нима учун ҳалигача “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотлар акс этмаётгани ҳақида изоҳ берса фойдали бўларди. Тўловдан чеклаш бор, лекин айнан чеклашга олиб келадиган ҳолат бўйича маълумот йўқ. Нега? Қийинми шунчалик? Туя гўшти еган Ягона биллинг ҳақида сўрамаяпмиз, барака топгурлар. Ахир айтилгандику, “ҳар ойнинг 3-санасига қадар республика бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади” деб. Ростан узатилаётган бўлса, шуни HET иловада кўрсатинглар. Нимадан қўрқасизлар? Ё қаердадир кимнингдир ёлғонлари очилиб қоладими? Ўзи йўқ ва кўрсатилмаган чиқинди ташиш хизматларидан қарздорликлар ясалгани ҳаммага аён бўлиб қоладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin