29K98Telegramda ochish
"Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" бўйича чиқиндига шартнома тузмаганларга қандай иш тутилади? Минг афсуски, чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш қонуни бўйича чекловларни 1 августдан ишга туширишмоқчи. Мазкур чекловлар ўзи бусиз ҳам ҳақ-ҳуқуқи таъминланмаган истеъмолчилар учун навбатдаги оғир синов бўлади. Чиқинди йиғиш хизмати сифати ўта пастлиги, назоратсизлик, истеъмолчиларга ортиқча ва асоссиз қарздорликлар илингани ва юзлаб маҳаллаларда шартноманинг ўзи йўқлиги шароитида, ҳеч бўлмаса, чекловларни ишга туширишдан олдин инвентаризация ўтказилиши керак эди. Хўп, барака топгурлар, яна 20 кундан кейин, ҳеч қанақа шартномаси йўқ, лекин ҳисобига кўрсатилмаган хизмат учун қарз осилган истеъмолчилар нима қилади? Додини кимга айтади?

Arxivda shunga yaqin