23K63Telegramda ochish
Биз билгандик, биз кутгандик Асоссиз қарздорликлар ясаб, электр тўловига чекловлар қўйилган. Рақобат қўмитасига чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги, хизматлар сифати пастлиги, шартнома шартларига амал қилинмаслиги, шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳамда бунинг оқибатида фуқароларнинг электр энергияси тўловларига чекловлар қўйилгани юзасидан ҳақли эътирозларни ўрганишни бошлаган. Шикоятлар сони кескин кўпайган. Қўмитага кўра, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг белгиланган минимал даврийлигига амал қилинмаётгани ҳамда фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани ҳолатлари аниқланган. Мурожаатларнинг асосий қисми Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келаётгани айтилмоқда. 2026 йил 1 июлдан Бошқарув компаниялари билан ҳам шунақа бўладими? Балки бир хизмат учун қарздорликни бошқа хизмат учун тўловни чеклашга боғлаш хато эканинини тан олармиз?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin