22K110Telegramda ochish
Нима учун кредит қарздорлигини электрга боғлаш мумкин эмас? Тасаввур қилинг, банк кредитларидан муддати ўтган қарздорлиги бор шахслар учун электр энергиясига тўлов қилиш чекланади. Қарздорликни қоплаш учун 5 кун вақт берилади. “Ҳалол-пок бонкирлар” 18 трлн.сўмдан ошган (аслида 2 карра кўпроқ) муаммоли кредитларни ундиришнинг янги механизмини дастёр парламент орқали қонунчиликка ҳам киритиб оладилар. Бу ёқда Рақобат қўмитаси, у ёқда Антикоррупция индамай, сукут сақлаб туради. Тасаввур қилдингизми? Абсурд, қип-қизил абсурд, шундай эмасми? Банк кредитлари қаёқда, электр энергияси таъминоти қаёқда? Ҳар қандай соғ одам истеъмолчиларнинг банклардан муддати ўтган қарздорлиги бўлса, мажбуриятлар судгача, суд ва ижро тартибида ундирилиши лозим, дейди. Нега унда аввал чиқинди, энди бўлса квартплата бўйича қарздорликларни ундириш электрга боғланиш норма бўлиши керак? Бу қанақа мантиқ? Нега айнан истеъмолчиларга энг ёмон хизмат кўрсатувчилар ва энг кўп эътироз билдириладиган хизматлар бўйича? Агар чиқинди ва квартплата қарздорликларини электрга боғлашни оқлаш мумкин бўлса, кейинги қадам қандай бўлади? Ичимлик сувими? Иссиқ сув ва иситишми? Ва нега банк кредитлари эмас?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin