Ўзига хон, кўланкаси майдон бошқарув компанияларига бошқа жиддийроқ чора йўқми?
Рақобат қўмитаси уй-жой коммунал хизматлари бўйича истеъмолчи 2025 йил учун тўловларни олдиндан, яъни 2024 йилда амалга оширгани, аммо бошқарув сервис компанияси томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда, олдиндан амалга оширилган тўловлар инобатга олинмасдан қўшимча қарздорлик ҳисобланганини аниқлаган.
Қўмита томонидан фуқарога асоссиз ҳисобланган 293 минг сўм миқдоридаги қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бекор қилиниши таъминлагани қайд этилган (лекин бошқарув компаниясига ҳатто жарима ҳам солинмаган, истеъмолчи фойдасига нимадир ундирилмаган). Албата, йўқдан кўра юпанчиқ. Лекин бу етарли эмас. Истеъмолчи бошқарув компаниялари олдида ўзини туя эмаслигини исботлаши, бунга вақт ва маъмурий харажат сарфлаши адолатдан эмас. Айниқса, бошқарув компаниялари учун тўловлар 20 кундан кейин электрга боғланаётгани ҳисобга олинса.
2026 йил 1 июлдан бошлаб турар жой мулкдори кўп квартирали уйнинг банк ҳисобварағига мажбурий тўловларни (квартплата) ойнинг 15-санасига қадар амалга оширмаса, унинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилиш қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар тўхтатиб қўйилади. Бу пропорционал бўлмаган ва тарозуси бузуқ қоида бошқарув компанияларининг ўзбилармонлигини янада оширади, истеъмолчининг ўзи бусиз ҳам таъминланмаган ҳуқуқларини эса янада ёмонлаштиради.
Шундай экан, Рақобат қўмитасига истеъмолчилар ҳақларини бузаётган Бошқарув компанияларини электрон реестрдан чиқариш ҳуқуқи берилиши керак. Шундагина тарози мувозанатлашади. Қачон қарама, ўзи бурчакка тиқилган ширкатларни реестрдан чиқариб маъмурий кучини кўрсатишади, бошқарув компанияларига ҳам тайинли жазо бўлсин. Ё уларга келганида амалдорларимиз тескари қараб туришадими?
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKKAAFqKmf-5xu_VMiGnyPYHV47hYZETgACWhZrGwZsUEmNfO7m9zspxQEAAwIAA3kAAzsEcontroller.bot
- https://t.me/RaqobatGovUz/12294@RaqobatGovUz
- https://t.me/the_bakiroo/11966@the_bakiroo
- https://reestr.kommunal.uz/reestrkommunal.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10895@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11749@the_bakiroo