29K480Telegramda ochish
Уй қурмоқчимисиз ёки эски уйингизни бузиб, қайта қуришни режалаштиряпсизми? Бундай ҳолатда қурилиш ишларини бошлашдан олдин барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш муҳим. Аввало лицензияга эга лойиҳа ташкилотида уй лойиҳасини тайёрланг. Кейин эса уни my.gov.uz портали орқали келишиб, қурилиш ишларини бошланг. Уй битгач, объектдан фойдаланиш учун рухсатномани ҳам онлайн тарзда олиш мумкин. Ҳужжатларсиз қурилган объектлар қонунчиликка мувофиқ жаримага сабаб бўлиши, айрим ҳолатларда эса буздирилиши ҳам мумкин. Шунингдек, электрон хизматлар орқали:️ Қурувчи ташкилотнинг ишончлилигини текшириш; ▪️ Кўчмас мулк «снос» ҳудудига тушган-тушмаганини аниқлаш; ▪️ Уй-жойни QR-код орқали текшириш; ▪️ Яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтиш («прописка»); ▪️ Коммунал ҳисобрақамлар ҳақида маълумот олиш; ▪️ Қурилаётган объектлар тўғрисида онлайн маълумотга эга бўлиш; ▪️ Ноқонуний қурилишлар мониторингини кузатиш мумкин. Барча хизматлар — my.gov.uz порталида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin