Шу кунларда ишлаб чиқариш, офис бинолари томига ва бошқа майдонларига қуёш панеллари ўрнатган тадбиркорлар яна жиддий ташвишга тушиб қолишган (ўзбек тадбиркорининг тийиқсиз амалдорлар келтираётган ташвишларсиз куни йўқ ўзи, бири тугамай, иккинчиси бошланади). Гап шундаки, лойиҳага кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифи
Hududiy Elektr Tarmoqlari AJ
TashkilotlarЭнергетика вазирлиги электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 кВт.соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиққан. Қайд этилишича, субсидия миқдори “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Энергосавдо корхонаси томонидан электромобилларни қувватлаш стансияларига сотиладиган ҳар бир кВт.соат электр
Энергетика вазирлиги яна “чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди” дея баёнот бермоқда. Лекин қандай оқланишидан қатъий назар бу умуман бошқа хизмат учун реал ё нореал қарздорлик туфайли электр таъминотидан билвосита узишга олиб келади. Вазирлик бунинг ўрнига нима учун ҳалигача “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги м
Пойтахт Тошкентда 20 мингга яқин чиқиндидан қарздорга SMS огоҳлантиришлар юборилган. 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, «свет»га тўлов қилиш чекланади (ва табиийки, электр энергияси ўчади). Декабрдан бошқа ҳудудларда ҳам шу амалиёт бошланиши айтилмоқда. Шартномавий муносабатларни тўлиқ инвентаризация қилмай туриб, шаффофлик ва хизмат кўрсатиш сифатини таъминламасдан туриб, истеъмолчини жаз
Тарифларнинг икки тўлқинда каррасига ошиши ҳам электр энергияси занжиридаги энергокомпаниялар зараркунандалигига чек қўймаган: 1 июль ҳолатига: ИЭС АЖ 433,4 млрд.сўм зарарда; МЭТ АЖ 106,9 млрд.сўм зарарда; ҲЭТ АЖ 1 апрелга 536,6 млрд.сўм зарарда чиққан, 1 июль ҳолатига қаердандир 1,7 трлн.сўм (!) бошқа даромадлар қўшилиб, 58,6 млрд.сўм фойда кўрсатилган (аудитдан ўтганми?)
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини, қонун ижросини таъминлаш механизмлари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ манзилли саволлар йўлламоқда. Хусусан, "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати
Чиқинди агентлигига ишонилса, ҳар ойнинг 3-санасига қадар республика бўйича қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади. Бу дегани моҳият ва мантиқ бўйича чиқинди қарздорликлари HET иловасида кўринади дегани. Кўрамиз, августда нима бўлишини. Лекин шахсан мен, чиқинди бўйича қарздорликлар HET илова
Ҳудудий электр тармоқлари АЖ электр энергияси таъминотидаги авж олаётган узилишлар, тўхтамаётган ўчишларга нисбатан эътирозлар бўйича баёнот билан чиққан. Айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда Давлат дастурлари, соҳага оид қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ко
Тошкент туманининг ярми қарийб 8 соат светсиз ўтирди. Байрам куни. Свет йўқлиги учун сув ҳам бўлмади. Лекин Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳам, Энергетика вазирлиги ҳам минглаб истеъмолчилар светсиз қолгани сабаби, оқибатлар ва таъминот қачон тикланиши ҳақида биронта маълумот бермади. Агар свет катталар ва бойлар дам оладиган Бўстонлиқда ёки катталар ва бойлар яшайдиган Мирзо Улуғбек ва Қибрайда ўч
2025 йил 10 апрель куни "O'zbekgidroenergo" АЖ билан 3,3 трлн.сўмлик электр энергияси сотиб олиш тўғрисида битим тузган Ўзэнергосотиш 17 апрель куни "Issiqlik elektr stansiyalari" АЖ билан 6,8 трлн.сўмлик электр энергия сотиб олиш тўғрисида битим тузган. Аввалги битимда бўлганидек, бу битимда ҳам қанча муддат давомида ва қанча ҳажмда электр энергияси сотиб олаётганини ёки тўлов шакли ва усули очи
Электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи деб эълон қилинган Ўзэнерготиш акциядорлик жамияти коррупцияга қарши курашни янада кучайтирмоқчи. Амалда худди ота бир, она бўлак акаси UzGasTrade сингари ягона бассейнга айланган Ўзэнергосотиш ташкил этилганидан буён бирон марта электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш бўйича йирик битимлари тўғрисида маълумот очиқ
Ўтаётган ҳафтанинг энг катта иккиюзламачилиги яна энергетиклар билан боғлиқ бўлди. Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганмиз, дея навбатдаги қасамини ичганига қарамай, Вазирлик илкидаги Ҳудудий электр тармоқлари (ҲЭТ) газ ва бензин тақчиллиги фонида электромобилларни қувватлаш станцияларини қақшатиб, токдан узишда давом этм
Ҳаво совуб кетиши билан маиший истеъмолчилар нафақат овқат тайёрлаш, уй иситиш учун ҳам табиий газдан фаол фойдалана бошлайдилар. 1 ноябрдан бошлаб, иситиш мавсумида газ учун ойига 500 кубли ижтимоий норма ишга тушади. Шимолий минтақамиз Қорақалпоқ ва Хоразмда 1 октябрдан ишга тушиб бўлган. Газ истеъмолчилари ўз истеъмолини кунлик назоррат ва мониторинг қилишлари жуда муҳим. Чунки кубаси 650 сўмл
Охирги йилларда куз-қиш мавсумига кириш арафасида иссиқхоналарнинг газ таъминотига оид бир-биридан умидбахш қарорлар қабул қилинади. Келинг, иссиқхоналар учун газ таъминотининг узлуксизлиги борасида охирги йилларда қандай ваъдалар берилганини эслаб кўрамиз. 2022 йил. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллио
Ҳукумат ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини режалаштирмоқда. Агарда истеъмолчиларга аниқ техник параметрлари белгиланган "счетчик" танлаш эркинлиги тақдим этилса, бу жуда тўғри қарор. Тушунтираман. 2019 йилда бошланган ақлли электр "счетчик"лари ўрн
Транзит ва сотиш билан боғлиқ компаниялар зарар ичида қолаётгани, бу жараён фақат кучайиб бораётгани ҳақида ёздик. Генерацияда аҳвол қандай? Тақсимотда қандай вазият? Демак, 2023 йилнинг ўтган 3 ойи бўйича: "Issiqlik Elektr Stansiyalari" АЖ 1,6 трлн.сўм зарар. "Angren Issiqlik Elektr Stansiyasi" АЖ 77 млрд.сўм зарар. Олигархия бошқарувида бўлган ва қишда давлатга қайтарилган. "Yangi Angren Issiql
Газета.ўз «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўтган ҳафта ULAR дастурида янграган фикрларга нисбатан муносабатлари билан бўлишипти. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг барча қайдлари тўғри келтирилган. Лекин тўлиқ эмас. Ўша дастурда ислоҳотларда асосий иш тарифларнинг оширишида эмас, энергетика бозорининг яратилишида эканига алоҳида урғу берилган эди. Яна муаммо энерготизим генерацияси грузинла
Учинчиси Ўзбекча АСКУЭ бу светнинг "автомат" ўчирилиши ва пули тўлангач, светни ёқиш учун РЭСга телефон қилишга бесамара уринишлардан иборатлиги ва "автомат" ҳам аслида автомат эмаслиги ҳақида жуда кўп ёзилган. Энг кўп эътироз - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг истеъмолчилари билан икки томонлама алоқа йўқ. Ҳеч қандай. Улар телефонлар, алоқа каналларини ўчириб, шундоқ истеъмолчига қўйиб қ
Иккинчиси Шу кунларда, айни аёз вақтида Тошкент шаҳри ва вилоятида АСКУЭ тизимини ишга туширишга уринишлар давом этмоқда. Буни халқ тилида айтганда райэлектросетлар олдида йиғилган норози истеъмолчиларнинг дарди-фиғонидан ҳам билишингиз мумкин. Нега истеъмолчилар райэлектросет олдида тўпланган? Сабаби АСКУЭ ишга туширилиши билан улар тармоқдан узилган. Ва афсуски, истеъмолчиларнинг аксарияти ҳақд
Биринчиси Айни дамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни амалиётини жорий этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Агар тадбир эълон қилинган вақтда, соат 10:00да бошланганида қуйидаги саволларни беришга уриниб кўрган бўлардим. Биринчиси. АСКУЭ ва электрон ҳисоблагичлар тизими 7 млн.абонентни қамраб о