Ҳаммаси тўғри, лекин тўлиқ эмас
Газета.ўз «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўтган ҳафта ULAR дастурида янграган фикрларга нисбатан муносабатлари билан бўлишипти.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг барча қайдлари тўғри келтирилган. Лекин тўлиқ эмас. Ўша дастурда ислоҳотларда асосий иш тарифларнинг оширишида эмас, энергетика бозорининг яратилишида эканига алоҳида урғу берилган эди.
Яна муаммо энерготизим генерацияси грузинларда ГЭСлар орқали, бизда эса газга ишлайдиган ИЭСлардан иборатлигида ҳам эмас.
Қўшимчасига бизда электроэнергия қиммат эмас, шунинг учун дефицит деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Электроэнергия дефицитлигининг бош сабаби бозор яратилмаганлигида. Бизда ислоҳот дейилган йилларда айни шу вазифа уддаланмади. Бозор пайдо бўлса, электр энергия қиммат бўлиши ҳам, арзон бўлиши ҳам мумкин. Лекин дефицит бўлмаслиги аниқ. Грузия айни шу ишни уддалади.
Ҳа, грузинлар электроэнергияни импорт қилади (асосан қишда). Озарбойжон, Туркия ва ҳатто душман Россия Грузияга электроэнергия сотади. Ўзаро рақобатлашган ҳолда. Масалан, 2020 йилда бу давлатлардан ўртача 3 центдан электр сотиб олинган. Шу билан бирга Грузия электроэнергияни ўртача 3,8 центдан экспорт қилган. Бозор ўзи шундай бўлади, унга кириш ҳам, чиқиш ҳам очиқ бўлади.