QUANT иловасидан фойдалангандан кўра, Тўйтепага бориб келиш афзалроқ экани ҳақида
Қишлоққурилишбанкнинг QUANT иловаси бор. Кимдир балки фойдаланиб кўргандир. Агар илова фойдаланувчиси бўлсангиз, илова орқали муддатидан олдин кредит сўндирмоқчи бўлсангиз, кўп овора бўлманг. Вақтингиз ва асабингиз кетгани қолади. Яхшиси, Тўйтепага бўлса ҳам бориб келганингиз афзал.
Бугун тонгда банк кредитини муддатидан олдин сўндиришга ҳаракат қилдим. Одатда давлат банклари иловаларига ишонч жуда пастлиги учун операцияларни камроқ сумма билан синаб кўраман. Синаб кўриш учун киритилган суммадан кредитнинг муддатли қисми сўндирилди, муддатидан олдин сўндирилиши керак сумма ёпилмади. Муаммони ечиш учун Банкнинг 781500055 рақамига қўнғироқ қилсам, QUANT иловаси "разрабочиклари"га чиқишимни билдиришди. "Разработчиклар" муаммони тан олиб, 20 минутда ҳал бўлишини айтишди. Ҳақиқатан ҳам 20 минутдан кейин, тушунтириши бўйича муаммо "ручной" режимда ҳал қилинди. Бундан буён муаммо чиқмаслигига ваъда қилинди.
Кейин муддатидан олдин сўндирмоқчи бўлганим иккинчи суммани киритдим. Яна ўша аввалгидек муаммо - кредит сўндирилмади. "Разработчик"лар тезда муаммо ҳал этилишига ваъда беришганига мана 3 соатдан ошди.
Ўзимча ўйладим, шунчалик асаббузарлик, телефон қўнғироқлари, илтимос ва тушунтиришлар ўрнига Тўйтепага (Нурафшон)га бориб келсам бўлмасмиди?
P.S. Муаммо бартараф этилди. Нисбатан соғлом активларга эга, кўпроқ чакана мижозларга боғланган банкнинг иловаси инсон омилларидан ташқарида ва такомиллашиб боришига умид сўнгани йўқ. Шундай экан QUANT иловасидан фойдаланишда давом этаверамиз.