Яримўтказгичлар дефицити давом этмоқда
Ҳисоб-китобларга кўра, июнь ойида чипларни буюртма қилиш ва етказишгача бўлган муддат 19,3 ҳафтагача етган. Май ойида бу муддат 18,8 ҳафтадан иборат эди. Коронакризисдан кейин юзага келган яримўтказгичлар дефицити 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигига келиб сўрилиб кетиши прогноз қилинган эди. Афсуски, ҳозирча бу тахминлар оқланмаяпти.
Чипларнинг етишмовчилиги нафақат коронавирус пандемияси, логистик ва ишлаб чиқариш занжирларни узилиши, яна бунинг устига криптовалюталарнинг майнинг қилиниши ошиб бораётгани ҳам таъсир қилмоқда.
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил кўрсаткичларидан пасайиб кетганлиги асосий сабабларидан бири сифатида ҳам айнан чиплар етишмовчилиги кўрсатиб ўтилган.