Энг аввало, ҳукуматимиз ўзи мавжуд бўлган ётоқхоналарни пайдар-пай сотишни тўхтатса бўларди. Ҳартугул, юзминглаб талабалар ижарама-ижара сарсон юрган бир пайтда, ётоқхоналарнинг сотилиши қип-қизил иккиюзламачилик. Талабалар шаҳарчаси, Муқимий, Амир Темур, Лутфий кўчаларида, Аграр университети томонларда сотилиб кетган ётоқхоналарнинг ҳисобини тепада ўтирганлардан ҳеч бири ўзига тасавуур ҳам қилма
Nurafshon
JoylarБозор иқтисодиётининг энг гўзал жиҳати — бу рақобат. Рақобат бор жойда сифат ўсади, нархлар тизгинланади ва пировард натижада истеъмолчи ютади. Бир пайтлар ритейл бозорининг асосий драйверларидан бўлган Makro тармоғининг янгиланиш ва катта иштиёқ билан бозорга қайтаётгани — бу шунчаки корпоратив янгилик эмас, балки иқтисодий жиҳатдан жуда ижобий сигнал. Яқин вақтда тармоқ Учхоз (Янги Ўзбекистон),
Фақат чуқурлашиб бораётган энергетик кризиснинг ёзги фазасида ижтимоий тармоқлар, шахсий мулоқотлар ва албатта 1055 диспетчерлик хизматида жамланаётган кунлик, ҳафталик ва ойлик шикоятлардан келиб чиқиб, коммунал инфратузилмаси энг расво даражага тушган пойтахтдаги уч туман бу Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод деган хулосага келдим. ИМҲО. Потенциал инвесторлар агар маблағи ва ўзларининг ҳаёт истиқбо
Журналист Шокиржонов Марказий осиё давлатлари пойтахтларининг номи охирги қарийб 100 йилда қандай ўзгаргани ҳақида қизиқ материал тайёрлапти. Битта қўшимча шуки, 1924 йил 27 октябрда ЎзССР эълон қилингандан токи СССРга қўшилиш шартномаси имзоланган 1925 йил 20 майга қадар пойтахтимиз формал равишда ҳам ва расман Бухоро бўлган. Республика Бухорода эълон қилинган ва ҳукумат ҳам Бухорода ўтирган. Эъ
Давлетовга кўра, Тошкент вилояти ҳокимияти бюджетни орттириб бажаришдан тушган пуллардан Нурафшон шаҳрида ҳайкал ва кутубхона қуришга пул тақсимлаган. Ҳайкалга - 28,4 млрд.сўм. Кутубхонага - 6 млрд.сўм. Одатда бюджетнинг орттириб бажарилган қисми чайишга, ҳокимтўра ё амалдорларнинг эҳтиёжларига ёки шунақа оламшумул қийматлардаги ишларга сарфланади. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимияти бюджетнинг ортт
Қишлоққурилишбанкнинг QUANT иловаси бор. Кимдир балки фойдаланиб кўргандир. Агар илова фойдаланувчиси бўлсангиз, илова орқали муддатидан олдин кредит сўндирмоқчи бўлсангиз, кўп овора бўлманг. Вақтингиз ва асабингиз кетгани қолади. Яхшиси, Тўйтепага бўлса ҳам бориб келганингиз афзал. Бугун тонгда банк кредитини муддатидан олдин сўндиришга ҳаракат қилдим. Одатда давлат банклари иловаларига ишонч жу
Суратда кўриб турганингиз, корейсларми, малайзияликларми ёки сингапурликларми ваъда қилган шаҳар қурилмайди. Нурафшон дея қайта номланган Тўйтепада Ақлли шаҳар қуриш бўйича 3 йил аввалги режалардан воз кечилди. Ҳукумат қарорига кўра, Тошкент вилоятининг маъмурий марказида «Nurafshon business city» бунёд этилади. Ҳозирча Сити нечта лотдан иборат бўлиши номаълум. Лекин қарорда музей, халқаро конфер