17K83Telegramda ochish
Ўзгармас, чунки қадимий Журналист Шокиржонов Марказий осиё давлатлари пойтахтларининг номи охирги қарийб 100 йилда қандай ўзгаргани ҳақида қизиқ материал тайёрлапти. Битта қўшимча шуки, 1924 йил 27 октябрда ЎзССР эълон қилингандан токи СССРга қўшилиш шартномаси имзоланган 1925 йил 20 майга қадар пойтахтимиз формал равишда ҳам ва расман Бухоро бўлган. Республика Бухорода эълон қилинган ва ҳукумат ҳам Бухорода ўтирган. Эътиборли жиҳати, қўшниларимиздаги ҳолатдан фарқли ўлароқ большевик ё рус босқинчилари нафақат пойтахтларимиз номини, балки вилоятларимиз марказларини ҳам ўзгартиришга журъат эта олишмаган (ягона истисно 1926-37 йилларда Беҳбудий деб аталган Қарши шаҳри, буям босқинчиларнинг эмас, миллий зиёлиларимизнинг ҳаракати билан бўлган). Турли ёднома ва хотираларда шаҳарларимизни совет ва совет-ўзбек шахслари номига ўзгартиришларга уринишлар бўлгани ёзилади. Лекин уларни ҳамма вақт ўзбек шаҳарларининг ўта қадимийлиги тийиб келган. Масалан, йирик шаҳарларимизни Охунбобоев, Сталин номлари билан аташга уринишлар бўлган. Якунда районлар номини ўзгартириш билан кифояланишган. Мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам ўтган эпохада йирик шаҳарлар номини ўзгартиришга қўл урилгани йўқ. Афсуски, янги эпохада Тошкент вилоятининг маркази Тўйтепа шаҳри ҳеч ким сайламаганлар тарафидан бир кунда Нурафшон деб қайта номланди. Тўйтепа қадимий ном, туркча ном, халқнинг тилида, дилида яшаган ном, адабиётимизга, ҳатто мақолларимизга ҳам кирган. Шу маънода бу хатолик барибир тўғирланишига ишонаман. Минг йил яшаган номларни бир аср яшамайдиганлар ўзгартира олмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin