Ўзбекистон Республикаси ЎзССР мустамлака маъмуриятининг давомчиси эмас
Бу менинг мутлақо хусусий мулоҳазам.
27 октябрь ЎзССР ташкил этилган бўлган тақдирдаям, бу қанақадир эътиборли сана бўлмаслиги керак. Нима учун иккита мустақил давлатимиз (Бухоро ва Хоразм) тугатилиб, совет босқинчилар томонидан нимталанган шаҳар ва ерларимизда мустамлака маъмурият тузилгани муҳим сана бўлиши керак? Босиб олинган ерларимизда оқпошшо томонидан Туркистон генерал губернаторлиги тузилгани муҳим эмаску.
Ўзимиз учун худди грузин ва озарлар каби, эстон ва латишлар каби аниқлаштириб олишимиз даркор. 1924 йилдан 1991 йилгача мустақил давлатчилигимиз узилган. 1924 йилдан 1991 йилгача совет мустамлакачилиги даври. Тамом.
Ўзбекистон Республикаси ЎзССР деб номланган мустамлака маъмуриятининг давомчиси эмас. Давлатчилик илдизлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Хоразм ва Бухоро Республикалари, Туркистон мухториятининг давомчиси.
Ўзбекистон давлатчилиги 1991 йил 1 сентябрда тикланган (ўзи шу кунни Мустақил давлатчилигимиз тикланган кун, 20 июнни эса Мустақиллик эълон қилинган кун деб ҳисоблаш ўринлироқ).
- https://t.me/muhrim/2774@muhrim
- https://lex.uz/docs/127899lex.uz
- https://lex.uz/docs/185391lex.uz