18K78Telegramda ochish
Дарвоқе, феълан ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил бўлган Бухоро ва Хоразм Совет Республикалари ҳамда Туркистон АССР тугатилишидан яралган Ўзбекистон ССР ҳам расман ўз ихтиёри билан СССР таркибига қўшилган. Ҳеч ким мажбурламаган (балки ўша пайт газеталарида бизга ҳеч ким босим ўтказмаяпти, деб ёзишгандир ҳам). Масалан, республика раҳбарларидан бири Файзулла Хўжаев 30- йилларгача суверен республикамиз деган иллюзияга ишониб яшаган. ЕОИИнинг СССРга яна бир ўхшаш жиҳати унгаям кирмоқ бор-у, чиқмоқ йўқ, токи ўзи тарқаб кетмагунча. Тасалли берадигани ЕОИИнинг умри сохта мафкура устига қурилган СССРникидан анча қисқа бўлади. Чунки ЕОИИ мутлақо тасодиф туфайли Россия тепасига келиб қолган реваншист подполковникнинг касал хоҳишлари устига қурилган. Касал хоҳишлар эса эгасининг умридан узоқ бўла олмайди. Қиссадан ҳисса - ҳадеб оқлайвериш ҳам шартмас. Жудаям ишончсиз чиқмоқда, қанча босим йўқ дейилса, шунча босим борлигини сезаяпмиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin