20K64Telegramda ochish
Грузияда бизнес учун газ арзонлади Грузияда газ бозорининг энг йирик икки оператори Tbilisi Energy ва Socar Georgia Gas компаниялари бизнес тоифадаги мижозлари учун тарифларни арзонлаштирмоқда. Tbilisi Energy бир куб газ нархини 1,35 ларидан 1,24 ларигача тушираётган бўлса, Socar Georgia Gas 1,38 ларидан 1,25 ларигача пасайтирмоқда. Ўзбек сўмига чаққанда бир куб газ 6200 сўмдан 5600 сўмгача арзонламоқда. Грузия газ бозори Саакашвили ҳукумати томонидан деярли 20 йил аввал бозор рельсларига ўтказилган. Иссиқхона учун газ бор, цемент завод ё ғишт заводга кузда газ узилади, Жиззахнинг лимити, Наманганнинг лимити деган аҳмоқона ва фақат чиновникларни боқадиган коррупцион қоидалар мавжуд эмас. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз, бир куб газ учун 0.539 лари (2400 сўм) даражасида қолади. Аҳолига оид энергетика ва сув таъминоти тарифларини эркин бозор эмас, Миллий комиссия тартибга солади

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin