22K100Telegramda ochish
Қиш яқин: Ҳудудгазнинг истеъмолчилар учун мобил иловаси бўладими? Ҳаво совуб кетиши билан маиший истеъмолчилар нафақат овқат тайёрлаш, уй иситиш учун ҳам табиий газдан фаол фойдалана бошлайдилар. 1 ноябрдан бошлаб, иситиш мавсумида газ учун ойига 500 кубли ижтимоий норма ишга тушади. Шимолий минтақамиз Қорақалпоқ ва Хоразмда 1 октябрдан ишга тушиб бўлган. Газ истеъмолчилари ўз истеъмолини кунлик назоррат ва мониторинг қилишлари жуда муҳим. Чунки кубаси 650 сўмлик ижтимой нормадан ортиқ газ истеъмоли учун тарифлар бирдан 2,3 каррага, 1 500 сўмгача ошади. Қолаверса, газ учун тўлов тугаб, ўчиб қолса, ақлли бўлмаган "ақлли счетчик"ни қайта ёқиш ўртача истеъмолчи учун алоҳида имтиҳон. Кунлик моноринг энергеосамардорлик учун ҳам муҳим. Кўп газ ёқаётганини онлайн кўраётган, ортиқча пули ечилаётгани сезган истеъмолчи ўзи ҳаракатга тушади. Айни вақтда Ҳудудгазтаъминот сайтида истеъмолчилар учун шахсий кабинети ишламаяпти, ишлаган пайтда ҳам бирдан кўпроқ мижоз кирса осилиб қоларди. Бунинг устига кабинетга кириш оддий фойдаланувчилар учун анча мураккаб. Шунинг учун балки газ истеъмолини онлайн мониторинг қилиш учун мобил иловани яратиш керакдир? ҲЭТ электр энергияси бўйича қилдику, нега Ҳудудгаз қила олмайди? Газ истеъмолчилари учун мобил иловага энергетиклар ваъда қилган ҳайдовчилар учун қайси газ «заправка»лар ишлаётганини кўрсатувчи функцияниям қўшиб кетса бўлади. Табиий газ етиб бормаган ҳудудларда суюлтирилган газ истеъмолчилари учун пропан етказиб берилишини ҳам алоҳида функция қилиб киритса бўлади. Шунда хонадонларга 35 кунда пропан тарқатаяпмиз дегувчи ёлғончилар ҳам кимлиги аниқ бўлади. Қийинми шу? Ё хоҳиш йўқми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin