Хизматлари пулли бўлган HGT иловаси Энергетика вазирлигиники эмасмиди?
Тиниб-тинчимас Каинбек тармоқ фойдаланувчиларига таяниб, HGT иловасининг қатор функциялари пулли бўлиб қолганига эътибор қаратмоқда.
IT-инвестор Алишер Тожиев изоҳларидан келиб чиқилса, HGT иловаси бу хусусий лойиҳа.
Лекин муаммо шундаки, бир йил аввал шонли Энергетика вазирлигимиз HGT иловасини ўз номидан тақдим қилганди. Иқтибос келтирамиз:
“Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “Hudud Gaz Ta‘minot” мобиль иловаси тест синовида ишга туширилди...Мазкур илова орқали истеъмолчилар бевосита кунлик ва ойлик кесимида табиий газ истеъмолини кузатиб бориш, хусусан, газ ҳисоб рақамларига тўлов қилиш ҳамда суюлтирилган газ истеъмолчилари ўз ҳисобларини тўлдириш ва бириктирилган баллонлар рўйхатини кўриб бориш имкониятига эга бўладилар".
Энди савол, HGT иловасининг Энергетика вазирлигига алоқаси борми ё йўқми? Лойиҳа кимники ўзи ва ким томонидан молиялаштирилган? Илова Энергетика вазирлигиники бўлмаса нега ўз номидан тақдим этган?
Яна савол, нимага ва нима учун ҳалигача ахборот ва дата барча талабгорларга Open API тарзида берилмайди, қўпол қилиб айтганда нима учун истеъмолчилар газ сарфи маълумотларини фақат HGT иловасидан олишлари керак? HGT хусусий лойиҳа бўлса, унинг Энергетика вазирлиги билан нима боғлаб туради (ким буюртмачи, ким ҳамкор, ким пудратчи)?
- https://t.me/davletovuztw/3161@davletovuztw
- https://x.com/AkhmatovichUz/status/1995822331562750463?s=20x.com
- https://t.me/minenergy_uz/13700@minenergy_uz