19K52Telegramda ochish
"Илова бозори" қандай ишлаши керак? Энергетика вазирлиги балки ғирт хусусий бўлган лойиҳани (хос ахборот ва дата бергани учун) ўз номидан анонс ва тақдимот қилиши биринчиси эмас. Метан заправкаларда газ бор ё йўқлигини кўрсатувчи илова дея промоушн қилинган Avto24 иловасини ҳам Энергетика вазирлиги ўз номидан ишга туширилганини анонс ва тарғибот қилган. Истеъмолчилар транзакциялари, давлат ва бизнес органлари билан муносабатлари, турли битимлар жараёнида рақамли технологиялар учун ўта муҳим ва қиммат ахборот ва дата йиғилади. Бу ахборот ва датага эгалик қилувчилар (айни мисолда давлат органлари) маълумотларни бизнес-талабгорларга Open API механизмида тенг имконли кўринишда тақдим этиши керак. Акс ҳолда, биз турли ва туман янги рақамли монополиячаларга рўпара бўлаверамиз. Фарқи йўқ, бу жарима билан боғлиқми ё газ сарфими ёки бозорчилар билан нақдсиз савдоми.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin