25K83Telegramda ochish
Энергетиклар миллиард совуриб бажармаётган фунцияни тармоқлар бепул бажармоқда Метан заправкалар ёпилгани ва иш вақти чекланганининг учинчи кунига келиб ҳам ёпилган ёки ишлаётган заправкаларнинг рўйхати тўғрисида маълумотлар очиқлангани йўқ. Заправкалар ва навбатлар тўғрисида сарафан радиоси ёки маҳаллий тармоқлардан ахборот олиш мумкин бўлиб қолмоқда. Километрлаб навбатлар акс этган видеоматериаллар ўчиртирилаётганига қарамай, заправкалар ёпиқлиги ёки ишлаётгани, навбат узунлиги ҳақидаги матнли ахборотларга ҳали цензура тушгани йўқ. Энергетикларнинг галочка ва балки тепани алдаш учун қилинган, бир неча миллиард совурилган Avto24 иловаси яроқсиз муляжлигича қолмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin