Ёпишмаяпти: 8 миллион расмий банддан фақат 6 миллиони даромад солиғи тўлайди
Расмийлар ўзлари эълон қилаётган рақамларни бир-бирига солиштирсак, Давлетовўз Бюджетномага таяниб бераётган ноқулай саволлар янада кўпайиб кетади.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига 8 миллион расмий банд аҳоли қайд этилган.
2025 йил 1 июль ҳолатига 5,5 млн. ўзбандлик рўйхатга олинган. Расмий банд дейилган 8 млн.лик рақамга ўзбандлар кирадими ё йўқми? Кирса, 6 млн.нафар даромад солиғи тўловчилар чиқариб ташланса, унда расмий бандлар қаторида атига 2 млн. ўзбанд қолади. Агар кирмаса, 5,5 млн. ўзбанд қайси рақам ичида ўтирипти?
Ҳа, Ўзбандлар даромад солиғи тўловчиси эмас, лекин агар даромади 100 млн.сўмдан ошса, айланмадан 4% солиқ тўлайди (келаси йилдан барча айланмадан 1% солиқ тўлайди). Бюджетномага кўра, айланмадан солиқ тўловчилар сони ҳам ўсмаган (қайтанга дорихоналар ҚҚСга ўтгани сабабли камайган). Буёғиям ёпишмаяпти.
Шундай экан ҳадеб чиройли рақамларга маҳлиё бўлиб, 3 миллион, 5 миллион бандлик таъминланди, қабилидаги рапортлар ўрнига маҳражни амалда тўланаётган солиқдан келиб чиқиб олайлик.
Ёлланма ишчи ижтимоий солиқ ва даромад солиғи тўламаяптими, демак у расмий банд эмас.
Ўзбанд айланмадан солиқ ва бир марталик ижтимоий солиқ тўламаяптими, демак униям расмий бандга қўшмаслик керак. Шунда ўнг қўл ва чап қўлдаги рақамлар бир-бирига мос келади ва тўғри рақамлар билан тўғри қарорлар қабул қила бошлаймиз.
- https://api.mf.uz/media/filestore/2026-2028-yillar_uchun_Budjetnoma.pdfmf.uz
- https://t.me/davletovuz/24579@davletovuz
- https://t.me/mehnatvazirligi/18782@mehnatvazirligi
- https://dkm.gov.uz/uz/uzini-uzi-band-kilganlar-soni-55-million-nafardan-osdigov.uz
- https://president.uz/uz/lists/view/8342president.uz
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6160@Press_Secretary_Uz