20K53Telegramda ochish
Ўзбандлар расмий бандлар ичидами, норасмий бандлар ичидами ё қоғоздами? Бандлик вазирлиги Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг таркибини очиқламоқда. Албатта, расмий статистика меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол, бандлар ва ишсизлар сонини очиқлаб келган. Лекин биринчи марта банд аҳолининг расмий банд, норасмий банд ва хорижда ишлаётганлар сифатида таснифланиши кузатилмоқда. Балки бу янги чуқурлаштирилган статистиканинг бошланишидир. Нима бўлгандаям, ноқулай саволлар бор. Масалан, 8 млн. деб кўрсатилаётган расмий бандлар бу даромад солиғи тўловчиларми? Йил бошига даромад солиғи тўловчилар 6,3 млн.деб кўрсатилганди. Бу қаторга 5,5 млн.га етган ўзбандлар кирадими? Йўқми? Кирса, рақам ошиб кетади, кирмаса етмайди. Ёки ўзбандларнинг бир қисми расмий банд, яна бошқа қисми норасмий бандми? Ўзбандликни расмийлаштириш ортидан қувиш бандликни сунъий ва сохта ошириш воситаси бўлиб қолмаяптими? Оммавий кўзбўямачиликни олдини олиш учун ўзбандларни росмана банд деб топишга оид қанақадир қўшимча мезонлар (даромадлар, тушумлар, кредитлар) белгилаш пайти келмадими? Яна бир қизиқ маълумот: Меҳнат муҳожирлари сони 1,8 млн.дейилаяпти. Йил бошида, Миграция агентлиги тарқатган хабарда хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони 1,340 миллион, дейилганди. Ўтган 6 ойда меҳнат муҳожирлари сони 34%га, 460 мингга ошганми шунда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin