22K60Telegramda ochish
Аҳоли бандлиги қайси омиллар ҳисобига рўй бермоқда? 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлгани — бу жуда катта рақам. Лекин унинг мундарижаси ва таркиби очилмагунча, мисли кўрилмаган улкан рақам қайси омиллар ҳисобига шакллангани ва реаллигига баҳо бериб бўлмайди. Биринчидан, қўлимизда бор очиқ маълумот шуки, ўтган бир йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 1,9 млнга, охирги ярим йилда эса қарийб 1 млнга ошган. Яъни, эълон қилинган улкан рақамнинг асосий қисми ўзини ўзи банд қилиш, бошқача айтганда, ўзи бор фаолиятни рўйхатга тушириш орқали рўй берган (унинг таркибида фаолиятини тўхтатганлар ё рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатмаётганлар статистикаси йўқ). Иккинчи эътибор қилиш керак бўлган нарса, бу шартли Сайхунобод тажрибасининг аҳоли бандлигига таъсири қандай бўлганини холис ўрганиш. Бунинг учун янги бандликни таъминлаган иш ўринларининг туманлар ва тармоқлар, касблар ва иш берувчилар қирқимидаги маълумотлари ёрдам беради. Ўзимизни ўзимиз алдамаслик ё навбатдаги хато қарорларга йўл қўймаслик учун бандлик ортгани Сайхунобод тажрибаси орқали бўлаяптими ёки мавсумий характерга оидми ёки айтайлик, фермерларга ё қурувчиларга энг кам ишчи бириктириш йўли орқалими, билиш жуда муҳим. Иқтисодий комплексга ҳам, Меҳнат вазирлигига ҳам. Учинчидан, бандликнинг юқоридаги рақам даражасида бирдан ортиши меҳнат бозорида иш ҳақларини кескин кўтарилишида кўринган бўларди. Лекин меҳнат бозорида бу кўринаётгани йўқ. Иш ҳақлари ўсишдан тўхтаган. Бу агар 1,6 млн. нафар бандлик асосли бўлган тақдирда ҳам, меҳнат унумдорлиги пасайганига ишора беради (советчасига бандлик). Ўйлайманки, Давлат раҳбарига 1,6 млнлик бандлик ҳақида ҳисобот берган масъуллар (уларга кўра, йил бошида ишсизлар сони 1,3 млн. эди) бу бўйича чуқурроқ ва кенгроқ маълумотларни тақдим этадилар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin