18K38Telegramda ochish
"3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди" Маълум қилишларича, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Қуйидан, бошқарув сифати ва малакаси ўта паст бўлган, садоқат ва шахсий лояллик мезонларида тайинланган амалдорлар тарафидан тайёрланаётган ва саҳиҳлиги, асосланганлиги учун ҳеч қандай сиёсий, маъмурий жавобгарлиги мавжуд бўлмаган рақамларни жуда эҳтиёткорона қўллаган яхши. Асосланмаган рақамлар доим нотўғри иқтисодий қарорлар қабул қилинишига туртки бўлади. Аввал ҳам ёзганимиздек, 2017-2021 йилларда, 5 йил давомида иш билан банд аҳоли сони расмий статистика бўйича жами 240,5 минг нафарга кўпайган. 2022 йилнинг биринчи чораги меҳнат статистикаси ҳали очиқлангани йўқ.

Arxivda shunga yaqin